Кейн Роналду ва Бергкампнинг натижасини такрорлади
13 мар 2015 14:16
Янгиликлар
Кейн Роналду ва Бергкампнинг натижасини такрорлади
«Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейн февраль ойида премьер-лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Қишнинг сўнгги ойида Кейн 4та гол урди ва битта голли пас оширди.
Совринга Филиппе Коутинью («Ливерпуль»), Даме Н’Дойе («Халл»), Месут Озил («Арсенал»), Жонжо Шелви («Суонси») ва Бен Фостер («Вест Бромвич») каби футболчилар ҳам даъвогар эди.
21 ёшли Кейн кетма-кет иккинчи марта ой футболчиси бўлди. Бундан олдин фақат икки футболчи шундай натижага эриша олганди: «Арсенал» ҳужумчиси Деннис Бергкамп ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду.
Ой мураббийи деб «Вест Бромвич» устози Тони Пюлис тан олинди.

Фикрлар