

Ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган Денис Поповнинг Instagram'даги кузатувчилари сони кескин ошди.
“Табриклар? Учрашувдан сўнг, телефонимни қўлимга оломадим. Шунчаки, ҳаёжонландим. Баҳс олдидан Instagram'да 350 обуначим бор эди, ҳозир эса 16 минг. Менга қўнғироқ қилишмоқда, ёзишмоқда … Уларни танимайман ҳам! Кимга нима деб жавоб беришни тасаввур ҳам қилолмайман”, дейди 17 ёшли Попов.



