UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  6 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  2 18:41Суперлига. "Хоразм" – ОКМК: Стошич, Абдунабиев ва Сенага асосий таркибда, Траоре ва Ҳақназарий захирада  0 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  7 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  15 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  19 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1

Кечаги ўйин ва 7 йил олдинги воқеа Янгиликлар

Кечаги ўйин ва 7 йил олдинги воқеа

Кеча Саудия Арабистонига қарши баҳсда аламли мағлубиятга учрадик.

2:1 ҳисобида ютиб туриб якунда ютқазиб қўйдик. Ҳозирча мағлубият сабаблари ҳақида фикр юритмоқчи эмасман. Негадир кечаги мағлубият етти йил олдинги ўйинни эсга солди. 

2012 йил, 14 март санаси. Олимпиада ўйинларига саралаш босқичи. Ўзбекистон - БАА 2:3. Бош мураббий Вадим Абрамов эди. "Жар" стадионида кечган баҳсда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйганмиз. Ўшанда Аҳмад Халил деган футболчи иккита гол уриб кетган. Ҳаво совуқ эди, адашмасам қор ҳам ёққанди. Қизиғи шундаки, ўша ўйинни япониялик ҳакам Масааки Тома бошқарган. Факт шуки, якунда Олимпиада ўйинларига бора олмаганмиз.

 


2019 йил, 14 ноябрь санаси. (Уёқда ҳам 14, буёқда ҳам). Жаҳон чемпионатига саралаш босқичи. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:3. Бош мураббий яна Вадим Абрамов. "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган учрашувда 2:1 ҳисобидаги ғалабани ушлаб қола олмадик. Кечаги баҳсда Салман Фараж деган футболчи иккита гол уриб кетди. Ҳаво сал совуқ бўлди, лекин қор ёғмади. Қизиғи, кечаги баҳсни ҳам япониялик ҳакам Рюжи Сато бошқарди.

 



Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика