Кеча "Барселона" ўзининг ЕЧЛдаги энг қари таркибини туширди

Tolibjon Qosimov
2 май 2019
Кеча тунда Чемпионлар лигаси ярим финалида "Барселона" жамоаси "Ливерпуль"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ана шу учрашувда каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоанинг ушбу мусобақадаги энг қари таркибини майдонга туширди. "Барселона"нинг ўртача ёши 29 ёш 210 кунни ташкил этди.

"Кўк-анорранглилар" биринчи ўзгаришни ҳисоб 1:0 бўлиб турганда 60-дақиқада амалга оширишди. 26 ёшли Филиппе Коутиньо ўрнига 25 ёшли Нелсон Семеду тушди.

Яна икки нафар ўйинчи эса қўшимча дақиқаларда майдонга тушди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/GracenoteLive