

Олдинроқ хабар берилганидек, 30 ёшли бразилияликнинг 4 йиллик шартнома бўйича маоши ҳафтасига 350 минг еврони ташкил этади.
"Мени МЮга пулни деб ўтди деб ўйлаётганлар — мени билишмайди. Кам одам бундай ўйлайди деб ўйлайман ва улар мени билишмайди. Гап пулдамас, бу нотўғри", — дейди Каземиро.
Хавбек "Реал" билан бирга 18та совринга эга чиққан.



