Каземиро: "Бэйл яхши ҳолатда эмас"
05 авг 2020 08:20
Янгиликлар
Каземиро: "Бэйл яхши ҳолатда эмас"
Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Каземиро жамоадоши Гарет Бэйлнинг ҳолати борасида фикр билдирди.
"Барча футболчилар фаолиятида оғир дамларни бошидан ўтказади. Бэйл ҳозир фаолиятидаги энг яхши дамлар эмаслигини жуда яхши билади. Бироқ, шунга қарамасдан ишламоқда. Машғулотларда тер тўкмоқда. У бизнинг, жамоанинг ва мураббийларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож. Бэйл биз учун муҳим футболчи ҳисобланади. У ҳар қандай ҳолатда кутилмаган голлар уриб барчани ажаблантира олади. Унга ишонамиз. Гарет савияси бўйича жаҳоннинг энг кучли уч ҳужумчисидан бири. Лекин, тан олайлик у ҳозир яхши ҳолатда эмас",- дейди Каземиро.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар