Катта эҳтимол билан АПЛ тугади!
13 мар 2020 23:59
Янгиликлар
Катта эҳтимол билан АПЛ тугади!
Белгиланган муддат якунланганидан кейин АПЛнинг қолган ўйинлари бўлмайди.
"Daily Mail" хабарига кўра, клублар раҳбарлари ушбу мавсумнинг қолган қисми ўтказилмаслигини исташмоқда. Футболчиларга дам берилгани ва Англия кўчаларидаги ҳолат яқин 3-4 ой ичида тинчланмаслиги бунга сабаб бўлмоқда.
АПЛнинг бир неча клублари бу борада FA ташкилотига расмий мурожаат билан чиқишган ҳам. Биринчидан, биз ҳали ҳам қанча футболчи касаллигини билмаймиз. Иккинчидан, белгиланган муддат ичида барча жамоалар ҳам футболчиларини тузатиб, бир вақтнинг ўзида турнирга қайта олишмайди. Касалланганлар эса биттада формага тушиб олишмайди. Учинчидан эса, ўйинлар қайтган пайтда яна кимнингдир яширин даври тугаб, касалланганлар кўпайиши мумкин.
Шунингдек, 30 июнь кунида АПЛда 69 нафар футболчи эркин агентга айланади.
Фикрлар