UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Катанец Осиё кубогидаги рақиблари ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

Катанец Осиё кубогидаги рақиблари ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубогининг қуръа натижаларига кўра, гуруҳдаги бўлажак рақиблари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз "Б" гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистонга қарши кураш олиб боради.

"Қуръа натижалари ҳақида гапирадиган бўлсам, барча гуруҳлар бир-бирига яқин даражада, яъни ҳар бир гуруҳ жуда мураккаб. Бизнинг гуруҳдаги Австралия Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири саналади. Сурияни ҳам ҳурмат қиламиз. Уларда кучли футболчилар, шу жумладан, яхши ҳужумчилар мавжуд. Шу боис, бу жамоага қарши ўйинда эҳтиёт бўлишимиз лозим. Ҳиндистоннинг турнирда бор кучини бериб ўйнашига ишонаман. Уларнинг баъзи учрашувларини кузатганман. Жамоада бош мураббий хорватиялик Игор Штимац ҳисобланади. У жуда яхши мутахассис ва жамоани турнирга яхши тайёрлай олади. Ўйлайманки, биз қитъа биринчилигига тайёр ҳолатда борамиз. Барча футболчиларимиз жароҳатларсиз мусобақага етиб боришига умид қиламан. Яхши натижа кўрсатишимизга ишонаман", деди Катанец.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика