UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  1 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  96 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради? Янгиликлар

Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?

Бугун Рустам Ашурматов ўрнига Диёр Холматов терма жамоага чақирув олгани ҳақида хабар чиқди.

Сречко Катанец нега Бўриев ўрнига ҳимоячи Ҳамралиевни чақиради? Катанец нега Ашурматов ўрнига ярим ҳимоячи Холматовни чақиради? Сабаби мураббий фақат ўз ғояларини сингдира олган, яъни бир неча бор терма жамоа йиғинларига чақирилган футболчилар билан ишлашни яхши кўради. Марказий ҳимоячи Ашурматов ўрнига айтайлик Ғолиб Ғайбуллаев ёки Шаҳзод Азмиддинов чақирилиши мумкин эди, аммо Холматов Катанец ғояларини яхшироқ билади. Мураббий учун бу энг муҳими.

Масалан, бу мавсум фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказаётган Анвар Ҳожимирзаевни терма жамоага чақирув олишини кутманг. Чунки Катанец у билан бирга ишламаган ва мавсумда 20та гол урса ҳам чақирув олмаса керак деб ўйлайман. Ҳожимирзаевдан кўра, агар терма жамоада кимдир жароҳат олса Азиз Амоновнинг чақирилиши ҳақиқатга яқинроқ. Чунки Катанец Амонов билан бирга ишлаган ва унинг имкониятларини яхши билади. Айнан шу боис терма жамоамиз етакчилари клубсиз бўлганида ҳам доимий равишда терма жамоага чақирув олаверишган.

Бу Катанецни танқид қилиш эмас. Шунчаки ўқувчиларга тушунтириш холос. Шахсан мен учун терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқса бўлди, қолгани бекор.


Нарзулла Сайдуллаев

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика