Касильяс примеродаги ўйинлар бўйича 7-ўринга чиқиб олди

Narzulla Saydullayev
23 фев 2015, 09:27
«Реал» дарвозабони Икер Касильяс Испания чемпионати доирасидаги 500-ўйинини «Эльче»га қарши ўтказди (2:0).
Шундай қилиб, Касильяс Испания миллий чемпионатидаги ўйинлар сони бўйича 7-ўринга чиқиб олди. Солер (504), Санчис (523), Буйо (542), Эусебио (543), Рауль (550), Субисаррета (622) каби футболчилар ундан олдиндалар.

33 ёшли «Реал» посбони 500та ўйинни битта клуб сафида ўтказган илк футболчига айланди.

У 500та ўйинда 328та ғалабага эришди, 85 марта дуранг ўйнади ва 87 марта мағлуб бўлди. Касильяс 500та ўйинда 510та гол ўтказган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru