Карвахаль: "Ўзимни жаҳоннинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси деб ҳисобламайман"
Aslanov Jasurbek
2 май 2017, 11:41
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль сўнгги вақтда унинг номига ёғилаётган мақтовлар борасида фикр билдирди.
"Ўзимни жаҳоннинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси деб ҳисобламайман. Ўз вазифамни иложи борича яхшироқ бажаришга ва жамоага фойдам тегишига ҳаракат қиламан. Ишларим ёмон эмас" - дейди Карвахаль.