

"Агар улар мавсумни кучли саккизликда якунлашса, "Лестер Сити" бу натижада қониқиши керак. Уларнинг ўтган мавсумдаги муваффақияти тасодиф эмас, "тулкилар" чемпионликка муносиб ўйин кўрсатишди. Аммо энди "Лестер" еврокубокларда иштирок этиши керак, шу сабабли улар ҳар ҳафта бир таркиб билан майдонга туша олишмайди.
Жароҳатлар кўпаяди, майдонга кўпроқ футболчи тушади ва бу ўтган мавсумда ўрнатилган баъзи алоқаларга тегиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, улар Н'Голо Кантедан айрилишди ва энди янада кўпроқ футболчилар билан хайрлашишлари мумкин" - дейди Каррагер.



