UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  8 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  6 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3

Карпин: "40 градус иссиқда Ўзбекистонда футбол? Балки бу керакдир" Янгиликлар

Карпин: "40 градус иссиқда Ўзбекистонда футбол? Балки бу керакдир"

Россия термаси бош мураббийи Валерий Карпин CAFA турниридаги иштирок борасида гапирди.

Олдинроқ Россия термаси июнь ойида Тошкент ва Бишкекда бўладиган CAFA турнирида меҳмон сифатида иштирок этиши маълум қилинганди.

- Таклиф тушганини айтишди. 40 градус иссиқда Ўзбекистонда футбол ўйнаш керакми? Бир томондан олиб қараганда бу керак. Бироқ бошқа томондан бу вақт жуда ноқулай. Дам олиш бошланган бўлади, ундан ташқари Кубок финалига оз вақт қолади. Финалда ўйнайдиган футболчилар термада эмас жамоаларида бўлишади. Бироқ асосийси - таътил бошланган бўлади. Таътилсиз, таътилсиз - оддий ҳолатга айланиб бўлди. Бироқ биз ўйнаган майдонлар... Ҳозирча турнирнинг қаерда бўлишини айтишмади. Бишкекдаги майдонлар ёдингиздами? Агарда ўша ерда бўлса ва яна 40 градус иссиқ... Бу қотиллик. У ерда бизни ўлдиришганди. Менимча шундай деган тўғри бўлади.

- Бу Осиёга ташланаётган қадамми?

- Биз буни анча олдин бошлаганмиз. Фақат осиёликлар билан ўйнаяпмиз. Бизда бошқа вариантлар йўқ.

- Ишчи гуруҳдан бирорта қарор кутяпсмизми?

- Билмасам. У ерда нималарнидир муҳокама қилишяпти. Аммо нималигини билмайман, - деди Карпин.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика