UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  7 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  2 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  80 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  17

Карпин: "28 декабрь куни Шомуродовнинг тўйи бўлади" Янгиликлар

Карпин: "28 декабрь куни Шомуродовнинг тўйи бўлади"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада уйланади.

Бу ҳақда Ростов клуби устози Валерий Карпин "Матч ТВ"даги "8-16" кўрсатувида маълум қилди. 

Бошловчи: Шомуродов узоқ вақтдан бери гол урмаяпти. Унинг ўйинида пасайиш кузатиляптими ёки бу вазиятга боғлиқ нарсами?

Карпин: Унинг ўйинига, вазиятлар сонига ҳеч қандай эътироз йўқ. Вазият кўп бўлса бўлгандир, лекин камаймади. Ўзим ҳам футбол ўйнаганман. Ўша даврларда 6 ой гол ура олмаганман. Кейин рақиб дарвозасини ишғол қилдим ва навбатдаги 3та баҳсда ҳам ўз ҳисобимга гол ёздириб қўйдим. Омад деган нарсалар бор. Гол урган пайтларингиздагидек ўйнайсиз, аммо гол урмайсиз. Бундан ташқари футболга таъсир кўрсатувчи ташқи омиллар ҳам бор. Масалан, мураббий ўзича турли режалар тузиб, ҳаммага рол ажратиб беради. Аммо ўша ўйинчи хотини билан уришиб қолган ёки фарзанди касал бўлади. Ҳаммамиз одаммиз. Футболни инсонлар ўйнайди. Шомуродов 28 декабрь куни уйланади. У роппа-роса 2 ой олдин келин билан танишган экан. Бу таъсир қиладими ёки йўқ, билмайман. Собиқ иттифоқ даврида футболчи уйланса, бир йил унинг ўйинида пасайиш кузатиларди.


TAS-IX эмас


Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика