UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  14 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  18 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

Карлуш Кейрушнинг хайрлашув сўзлари Янгиликлар

Карлуш Кейрушнинг хайрлашув сўзлари

Кеча бўлиб ўтган Осиё Кубоги дастлабки ярим финалида Эрон йирик ҳисобда мағлубиятга учраб мусобақани тарк этди.

Ушбу Осиё Кубогида кўпчилик Эрон терма жамоасидан чемпионликни кутаётганди. Лекин форслар мусобақанинг ярим финалида ўз юришларини тўхтатишди.

Эрон кеча кутилмаганда Японияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида жамоа устози Карлуш Кейруш хайрлашаётганини маълум қилди:

"Аввало шуни айтишим керак, жамоам билан фахрланаман. Эрон терма жамоасини узоқ вақт бошқардим, ҳаммаси фантастик даражада бўлди, футболчилар билан узун масофани босиб ўтдик".

"Бу ерга финалда ўйнаш учун келгандик, лекин бир қадам қолганда турнирни тарк этяпмиз. Шу ерда ҳамммаси тугайди. Мен қўлимдан келганча ишладим. Ортда қолган 8 йил мен учун жуда яхши ўтди. Шундай футболчиларни шуғуллантирганимдан бахтиёрман. Мен терма жамоанинг кейинги фаолиятида омад тилаб қоламан".

"Бугун фақат бир жамоа майдонда кўринди: бу эса Япония. Тан олишим керак, финалга энг яхши жамоа йўл олди. Мен Японияни финалга чиққани билан табриклайман. Лекин энг катта раҳматни ўз футболчиларимга айтаман. Улар қийин вазиятларда ҳам менга далда бўла олишди. Умримнинг қолган қисмида Эронда ўтказган вақтимни асло унутмайман. Барчангизга ташаккур".

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика