UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  23 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  19 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  42

Карлуш Кейруш Камерун терма жамоасини бошқарадими? Янгиликлар

Карлуш Кейруш Камерун терма жамоасини бошқарадими?

Эрон сайтларидан бири "Tehrantimes.com"нинг хабар беришича, португалиялик мураббий Карлуш Кейрушга Камерундан жиддий қизиқиш бўлмоқда.

Маълумки, Кейруш ҳозирда Эрон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. Унинг шартномаси мундиал тугаганидан сўнг якунига етади. Аввалроқ португалиялик мутахассис Эронни Осиё Кубоги-2019  мусобақасида ҳам бошқариши мумкин, бу борада федерация музокара ўтказишни хоҳламоқда деган хабар чиққанди.

Лекин ҳозирча бу ҳақда аниқ гап-сўз йўқ. Кейруш эса бор эътиборини жаҳон чемпионатига қаратишини маълум қилган. "Tehrantimes.com" бугун шундай хабар тарқатди: "Камерун футбол федерацияси Карлуш Кейрушга жиддий қизиқиш билдирди. Эронни яна жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббийга аввалроқ Ўзбекистон томонидан ҳам таклиф бўлганди". 

"Камерун шунингдек, Франция терма жамоаси собиқ мураббийи Раймон Доменек, германиялик афсонавий футболчи Лотар Маттеусга ҳам қизиқяпти. Маълумки, Кейруш 2011 йилнинг 4 апрелидан бери Эрон термасини бошқариб келмоқда ва у кўрсатаётган натижалар таҳсинга лойиқ".

Камерунликлар тақдим этган рўйхатда Ригобер Сонг, Алан Жиресс каби номлар ҳам бор. Кўрамиз, жаҳон чемпионати якунига етганидан сўнг Карлуш Кейруш нима қиларкин. У Эронда қоладими, Ўзбекистонга келадими, Камерунга йўл оладими ёки умуман Европага қайтиб кетадими?

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика