UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  4 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  157 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  36 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  25 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28

Карлос Тевес: “Мессини ёқтирмайдиганлар футболни тушунишмайди” Янгиликлар

Карлос Тевес: “Мессини ёқтирмайдиганлар футболни тушунишмайди”

Теглар :  Тевесинтервью
“Ювентус” таркибида ажойиб мавсумни ўтказган Карлос Тевес айни кунларда Аргентина терма жамоаси сафида “Копа Америка” мусобақасида иштирок этмоқда.


У терма жамоанинг ҳозирги авлодини катта ғалабаларга ҳақли деб ҳисоблаши ҳақида таъкидлаб, турнирнинг расмий сайти ходимлари берган бошқа саволларга жавоб қайтарди.


- “Миллат футболчиси” деган лақаб сизни тўйдириб юбормадими?

- Йўқ, футбол лақабдан кўра кўпроқ чарчатди.

- Нима учун футболдан чарчадингиз?

- Футболда бундай кўп ўйнаш жонга тегади. Танаффуссиз ўйнашга тўғри келганда тўйдириб юборади.

- Нима сабабли баъзи голларингизни футболка остидан кийилган либосни кўрсатган ҳолда нишонлайсиз? Унда Аргентинанинг камбағал даҳалари номлари битилган.

- Чунки улар менинг одамларим. Улар ҳақида унутиб қўйишим мумкин эмас. Ўша одамлар барчадан камроқ ёрдам олишади ва вазифам уларни сал бўлса-да, хурсанд қила олиш.

- Сизга ўз ҳудудингизда ўйнаш кўпроқ ёқадими ёки юқори савияда?

- Юқори савиядан кўра, ўз ҳудудимдаги йигитлар билан ўйнашдан кўпроқ завқ оламан.

- Аргентина терма жамоаси сиз учун нимани билдиради?

- Бу клуб сафида қилаётган хизматларинг учун мукофотдир. Ўйлайманки, бундан хурсанд бўлиш керак.

- Терма жамоа футболчиси бўлиш қулайми ёки аксинча?

- Ҳозир қулай. Айни пайтда бу менга кўпроқ завқ олиб келяпти.

- Аввал завқ олишга нима халал берганди?

- Терма жамоада узоқ вақт бўлиб келганингда сенга ёқмайдиган кўплаб нарсаларни кўрасан. Лекин терма жамоадан 4 йил четда юрсанг унинг футболчи учун ҳамма нарса эканини тушуниб етасан.

- Нималарни соғиндингиз?

- Кийиниш хонасини. Йигитларни. Муҳитни ҳам соғиндим.

- Ушбу Америка Кубоги 2011 йилги мусобақа учун реванш бўла оладими?

- Буни реванш деб аташни истамайман. Лекин ушбу мусобақада асосий юз бўлишимизга қўшиламан.

- Сиз терма жамоа ва ундан ташқарида бўлгансиз. Аргентинада одамлар терма жамоани ёқтиришадими?

- Унда бошқа одамлардан сўрашингиз лозим, мендан эмас.

- Аргентиналиклар Мессини ёқтирадими?

- Уни ёқтиришларига ишонаман. Чунки у аргентиналик ва жаҳондаги энг кучли футболчи.

- Уни зарур бўлгандек қадрлашадими?

- Мессини ёқтирмайдиганлар футболни тушунмайди. Унинг хаёлидан нима ўтаётганини тасаввур қилолмайман.

- 2011 йил Америка Кубогидаги Тевес ва ҳозиргисининг ўртасида қандай фарқ бор?

- 8 килограмм. Ўйлайманки, мен жисмонан яхшироқ ҳолатдаман. Руҳий ва футбол тарафлама ҳам яхшироқман. Олдингига қараганда кучлироқ одамга айландим.

- Футболда сизга ҳалигача нима ёқади?

- Интилиш, мухлислар ва уни ўраб турган ҳамма нарса. Аввал буларни рад этардим, энди барчасидан роҳатланяпман.

- Серхио Агуэро Аргентина терма жамоасининг ҳозирги авлоди ҳеч нарса юта олмаса, умрининг охиригача бундан афсусланиб ўтишини айтди. Бунга қўшиласизми?

- Ҳа. Бу авлод узоқ вақт мобайнида бирга бўлиб келди. Аввалгидек баҳона қила олмаймиз. Турли авлод вакиллари бир-бирини яхши билмаслигини айтолмаймиз. Бу жамоа 20 ёшдан мусобақаларда зафар қучди. Ўйлайманки, у ниманидир ютишга арзийди.

- Ниманинг эвазига Аргентина терма жамоаси Америка Кубогида ғалаба қозониши мумкин?

- Аргентинада жамоа борлигига ишонаман. Ўтган йили жамоа жаҳон чемпионати финалида ўйнади. Менга Мартинонинг ғоялари ёқади. У ҳужумни хуш кўради, бу эса ҳозирги жамоа учун жуда муҳим. Аргентина терма жамоаси ҳамиша ҳужум қилиши лозим. Айниқса, ҳозирги таркибдаги футболчиларни ҳисобга олган ҳолда.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика