Карлос Бакка: "Хитойдан ақлбовар қилмас таклиф бўлди, лекин пул энг муҳими эмас"
24 фев 2017 21:04
Янгиликлар
Карлос Бакка: "Хитойдан ақлбовар қилмас таклиф бўлди, лекин пул энг муҳими эмас"
"Милан" ҳужумчиси Карлос Бакка Хитойдан таклиф бўлганини айтиб ўтди.
"Мен "Милан"да қоламан. Менда Хитойдан ақлбовар қилмас таклиф бор эди, лекин пул - ҳаётда энг муҳими эмас. Жуда кўп пул топишим, лекин бахтли бўлмаслигим мумкин. Шунинг учун бу ердалигимдан хурсандман ва "Милан"га еврокубокларга чиқишга ёрдам бермоқчиман", - дейди Бакка.
Фикрлар