UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 00:36Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - ПАОК: Асосий таркиблар маълум  0 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

Карло Анчелотти “Реал”да модернизациялаш ишларини давом эттирмоқда Янгиликлар

Карло Анчелотти “Реал”да модернизациялаш ишларини давом эттирмоқда

Моуриньо клубдан кетганидан сўнг, клубга италиялик мутахассис Карло Анчелотти келди.
Энди Анчелотти Флорентино Перес билан клубни модернизациялаш бўйича бош қотириши керак бўлади. “Қироллик клуби”да амалга оширилаётган трансферлар шуни кўрсатаяптики, клуб борган сари ёшариб бораяпти ва ёш футболчилар жалб этиб уларни клубда тарбиялаш, “Реал”нинг олдига қўйган биринчи вазифалариндан эканлиги яққол кўриниб турибди.

Клуб бюджети
Келинг 150 млн евро бўлсин, плюс-минус яна 50 млн евро. “Сосьедад”лик Асьер Ильярраменди учун клуб катта маблағ сарфлашига қараганда, Перес шу ёз мавсумида кучли футболчиларни жамоа сафига қўшиб олиши учун маблағ сарфлашга ҳеч қанақа чегара билмаётганлиги сезилиб турибди.

Клубни кимлар тарк этди ва нима учун
Рикарду Карвалью.
35 ёшли футболчи 2 мавсум давомида унга ўйин учун кам вақт ажратилганлиги сабабли жуда кам майдонга тушди ва асосий вақтини ОАВга клубнинг келажакдаги трансферлари ҳақидаги маълумотлар беришдан четга чиқмади. Фаолиятининг 4/3 қисмини клубдан кетган мураббий билан ўтказган Карвалью учун клубдан кетишдан бошқа чора йўқ эди. Ҳимоячи “Монако”га ўтиб кетди ва у ерда энди ёши янча катталигига қарамай ўзини кўрсатишига тўғри келади.

Педро Леон. Ушбу  трансфер Флорентино Перес амалга оширган энг омадсиз трансферлардан бири эди. Педро клубни “испанлаштириш” даврида 10 млн еврога сотиб олинган эди. Лекин бу футболчининг Моуриньога ҳеч ҳам фойдаси тегмади шу билан биргаликда унинг клубга келиб қўшилгани катта тушинмовчилик бўлиб қолди. Бирмунча клуб таркибида тўп сурган Педрони клуб кейинчалик футболчига мос клубга яъни “Хетафе”га ижарага бериб юборди. Ҳозирча “Реал” футболчи учун сарфланган 10 млн евродан 6 млн евросини олиб бўлган.

Хосе Кальехон. Мадрид клуби тарбияланувчиси “Сантьяго Бернабеу”да футболни Криштиану Роналду ва Анхел Ди Мариянинг ортидан туриб кузатишини жуда яхши тушиниб турарди. Лекин клубга универсал ярим ҳимоячи Иско келганидан сўнг, февраль ойида 27 ёшни қарши оладиган Хосенинг асосий таркибга тушишга бўлган умиди сўниб бўлди. Энди Кальехон “Наполи” шарафини ҳимоя қилишдан бошқа чора тополмай қолди, Мадрид клуби эса футболчи учун тахминан 10 млн евро олди.

Рауль Альбиоль. Бу футболчи мадрид клубининг “Наполи”даги яна бир вакили ҳисобланади. Италияликлар мадрид клубига бу футболчи учун 12 млн евро беришди, “Реал”нинг эса бундай таклифдан боши осмонга етди. Мадрид клуби Альбиолни Моуриньо даврида 15 млн еврога сотиб олганди. Лекин футболчи мавсумдан мавсумга ёмон ўйин намойиш эта борди. Шунинг учун клуб бу футболчининг хизматларига ортиқ муҳтожлик сезмади.

Яна кимлар клубни тарк этиши мумкин.
Гонсало Игуаин.
  Игуаин мадрид клубининг мавсум давомидаги катта муаммосига айланди. 7 мавсум давомида яхши ўйин кўрсата олмай келаяпти деган - ОАВдан танқидий хабарлар эшитавериб, футболчи клубдаги фоалияти тез орада якунланишини англаб етди. Анчелотти уни клубда олиб қолишга ҳаракат қилаяпти, клуб раҳбарияти эса Гонсалони 40 млн евродан камга сотмаслигини айтиб ўтган. Яқинда чиққан хабарларга қараганда Игуаин “Наполи” билан деярли келишиб бўлган экан. Бундан ташқари футболчига “Челси” ва “Арсенал” клублари ҳам қизиқиш билдиришаётган эди.

Антонио Адан. Футболчидан яқиндагина олинган интервьюда, “Диего Лопесни Сиздан кўра устун қўйган клуб бош мураббийи Моуриньодан хафа эмасмисиз деб сўралган”. Лекин ҳақиқатни айтганда фақатгина Моуриньо ёрдами билангина бу футболчи дунёга танилишга улгурди. Бундай супер жамоа таркибида 8 ўйинда асосий таркибга тушиш, - бу катта совға ҳисобланади. Лекин энди футболчига ўз соҳаси бўйича бошқа жойдан иш қидиришига тўғри келади шекилли.

Фабиу Коэнтрау. Португалиялик бу футболчи тажриба борасида Марселодан анча ортда турарди, унинг ватанадоши бош мураббийликдан кетганидан сўнг эса Фабиунинг аҳволи янада оғирлашиб қолди. Коэнтрау Мадридда биринчи қаторда бўлишни истайди, лекин унинг футболдаги даражаси унга бундай поғонага чиқишига тўсқинлик қилиб туради. Бундан кейин клуб футболчини ушлаб туришга ҳеч ҳам уринмаса керак, энди футболчига янги клубдан тушадиган таклифни кутиш қолди холос.

Денис Черишев. Ҳозирча россиялик футболчининг клубдаги ишлари яхши кетаяпти. Футболчи асосий таркибда машғулотлар олиб бораяпти ва клуб унга Марселога ўриндош сифатида қарамоқда. Лекин шунга қарамай мадридликлар Денисни ҳали асосий таркиб ўйинчисига айлантириш ниятида эмаслар. Футболчига ҳозирда ўз ватани клубларидан катта таклифлар тушаяпти ва унинг “Реал”дан кетиш эҳтимоли йўқ эмас.

Клубдаги бўш ўринлар (ваканциялар)
Марказий ҳужумчи
. Игуаиннинг кетганидан сўнг бу ўринда (Моратани ҳисобга олмаганда) фақатгина Карим Бензема қолди холос. Юқори даражадаги профессионал футболчи бўлишларига қарамай на франциялик Бенземе ва на ангентиналик Игуаин бу ўринни тўлдира олишмади. Ҳозирда бу ўринга “Реал Мадрид” катта муҳтожлик сезаяпти.

Марказий ҳимоячи. Серхио Рамос ва Варан клубнинг энг салоҳиятли ҳимоячиларидан саналади. Пепе ҳалигача умидли ҳимоячилар қаторига киритилса ҳам, ўтган мавсумда унда баъзи муаммолар пайдо бўла бошлади. Ҳозирда клубда Начо Фердинандни қўшиб ҳисоблаганди 3.5 ҳимоячи билан ҳаракат қиляпти. Агарда “Реал” шу уч нафар ҳимоячига таяниб ҳаракат қиладиган бўлса, клубда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳимоя ўрнини кучли футболчилар билан тўлдириш керак бўлади.

Чап қанот ҳимоячиси. Агар клубдан Коэнтару кетадиган ва Черишев клуб ишончини оқлай олмаса, мураббийлар штаби бу ўринга янги футболчи олишига тўғри келади.

Клубга кимлар келди ва нима учун
Каземиро.
21-ёшли барзилияликнинг харид қилишниши, клубнинг таянч зонасини кучайтиришдаги биринчи қадами бўлди. “Бетис” билан бўлган ўйинда футболчи кўплаб мақтовларга сазовор бўлди.

Даниэль Карвахаль. Немис клубига ўтгач, биринчи мавсумдаёқ ўзини яхши томондан кўрсатишни бошлади ва ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланди. “Ливеркузен” уни 5 млн еврога сотиб олган бўлсада, “Мадрид” клуби футболчини 6.5 млн еврога қайта қўлга киритди. Арбелоага нисбатан билдирилаётган танқидий фикрлар ва танбеҳлар, Карвахалга асосий таркибга ўрнашиб олишига катта имконият яратади.

Иско. Ҳозирги вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, бу ёш ва ўта тажрибали испан футболчиси учун ўз фаолиятини давом эттиришнинг учта йўли бор эди: “Барселона”, “Реал Мадрид”, “Бавария” ёки англия преиьер-лигаси. Иско Паллегрини бошчилигидаги “Манчестер Сити” таклифини рад этишга жидди қарор қилди ва клубда асосий таркибдан жой олиш учун Озил, Кака ва Ди Мария билан рақобатлашишдан қўрқмаган ҳолда “Қироллик клуби”ни танлашни афзал кўрди. Унинг майдондаги севимли жойи - ҳужумдаги марказий ярим ҳимоячи ҳисоблансада, у қанотларда ҳам аъло даражада ҳаракатлана олади.

Асьер Ильяраменди. 39 млн еврога харид қилинишига қарамай, бу трансфер клуб амалга оширган энг ақилли трансферлардан бўлди. Гап шундаги “Реал Сосьедад” савдолашишни истамади ва Перес ҳар томонлама кучли футболчини қўлдан чиқаргиси келмади. Ильяраменди майдондаХаби Алонсо билан биргаликда қандай яхши ҳаракатланса, якка ҳолда ҳам шундай ҳаракатлана олади. У Иско ёки Тиаго сингари жуда кучли футболчи бўлмаслиги мумкин, лекин аста секин бу даражага кўтарилишига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Чунки футболчига ирода ва кучли салоҳият бор.

Яна кимлар клубга келиши мумкин.
Луис Суарес.
Уругвайлик футболчини британия ОАВ ҳоли-жонига қўйишмаяпти. Шу билан биргаликда футболчининг “Ливерпуль”даги фаолияти мавҳумлигича қолмоқда. Клубда Сураес ҳеч қаерга кетмайди деган гаплар юрипти, лекин “Арсенал” ва “Челси” клублари футболчини сотиб олиш учун аниқ бир мақсад ва таклиф билан чиқишган. Мадриднинг “Реал” клуби ҳам “Ливерпуль”га юқоридаги келтирилган клублардан кам нарх таклиф этаётгани йўқ.

Роберт Левандовски. Бу ерда ҳамма нарса футболчининг хоҳишига боғлиқ бўлиб турибди. Роберт “Бавария”да ўйнашни маъқул кўраяпти, лекин бу нарса “Боруссия” раҳбариятининг ҳеч бир манфаатига тўғри келмайди. Ҳозирраҳбарият Левандовскийни келаси мавсумда Мюнхенликларга бепул бериб юборишдан кўра,катта нархга сотиб юбориши мумкин албатта, лекин қайси клубга ўтишни футболчининг ўзи ҳал қилади.

Златан Ибрагимович.  Ибрагимович Парижда янги марказий ҳужумчи – Эдисон Кавани пайдо бўлганидан норози. Футболчи уругвайлик Мино Райоланинг трансферидан сўнг мадридликлар билан музокара олиб боришни бошлаб юборди. Анчелотти ва Перес Златанни сотиб олишга шошилишмаяпти, лекин бу футболчини топ-клублар ўз сафлари қўшиб олишдан бош тормасликлари аниқ.

Гарет Бейл. Бейл жамоага керак эмас, лекин клубга керак бўлган футболчи. Бу футболчи “Реал”нинг янада кучайишидаги катта имконият саналади. Назарий жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак Бейл, “Реал”да латераль вазифасини бажаришда жуда қўл келиши мумкин. Ўтган мавсумда Бейл майдонинг барча жойида бирдек ўйнай олишини намойиш эта олди.
 
sports.ru сайтидан Миразиз Муродов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика