

“Сўнгги беллашувларда биз яхшироқ кўринаяпмиз. Ажойиб иштирок ва ижобий натижалар. Жамоа ўйинида барқарорлик кўзга ташланмоқда.
Биз мавсумни ишончли бошлагандик. Сўнгра бир қатор қийинчиликлар билан тўқнаш келдик. Аммо ҳозирги ҳолатимиздан мамнунман. Бизда маҳоратли футболчилар жамланган ва биз стандарт вазиятлардан кейин кўплаб голлар ураяпмиз. Биз айнан шу жиҳатлар бўйича ишлаяпмиз ҳам.
Турнир жадвалидаги ҳолатимиздан қониқаяпман. Аммо олдин ҳам айтганимдек, ҳали мавсум якунланмади ва биз охиригча кураш олиб боришимиз керак. “Арсенал”га қарши аъло даражада ўйин ўтказа олдик”, деди Анчелотти.
“Эвертон” 16 йил ичида илк бор Рождесто даврида АПЛ турнир жадвалида кучли тўртликда бўлади.


