Карло Анчелотти Клоппнинг ўрнига "Ливерпуль"ни бошқариши мумкин бўлганини айтди
04 янв 2020 14:42
Янгиликлар
Карло Анчелотти Клоппнинг ўрнига "Ливерпуль"ни бошқариши мумкин бўлганини айтди
"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти 2015 йилда "Ливерпуль"ни бошқариши мумкин бўлганини айтиб ўтди.
"Бу "Реал"дан кетганимдан сўнг бўлганди. Клуб хўжайинлари билан суҳбатлашганмиз. Улар янги мураббий излашаётганди. Лекин, улар Юрген (Клопп)ни мураббийликка тайинлаб тўғри танлов қилишган деб ўйлайман.
У "Ливерпуль"да ажойиб ишлаяпти. Баракалла", - деди Анчелотти.
Якшанба куни "Эвертон" Англия кубоги 3-раунди доирасида "қизиллар" билан меҳмонда баҳс олиб боришади.
Фикрлар