
“Кўрамиз, айни пайтда Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўйлаш керак эмас. Ушбу орзу амалга ошганда бу ҳақда гаплашамиз. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Менга ўта талабчан ва ёпиқ мураббийлар ёқмайди. Ўйинчилар билан очиқ мулоқотда бўлишни истайман. Кабинетимнинг эшиклари барча учун очиқ, лекин тўғрисини айтадиган бўлсам, ўйинчилар фақат муаммо пайдо бўлгандагинa мендан “хабар олишади”.
Агар бирор-бир ўйинчи билан гаплашиш керак бўлса, марҳамат мен тайёрман, - дейди Анчелотти.