

"У менга ёқмоқда ва бу нормал ҳолат. Кўплаб клублар уни таркибига қўшиб олишни исташяпти. Аммо унинг қолишини истайман. Умид қиламанки, келаси мавсумда у биз билан бўлади", - деди Анчелотти.
Қайд этиш керак, Асенсио билан шартнома июнь ойида якунига етади. Ҳозирча томонларнинг музокаралари давом этмоқда.
Футболчи "Реал" таркибида 277 ўйинда майдонга тушиб, 60 гол ва 32 ассист қайд этди.


