UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  0 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  1 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Карлес Пуйоль иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди Янгиликлар

Карлес Пуйоль иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жаҳон ва Европа чемпиони Карлес Пуйоль иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.


ЯНГИЛАШ

Тадбир соат 11:00да бошланиши режалаштирилган эди. Ҳозирча меҳмон бироз кечикмоқда. Ушбу саҳифада матбуот анжуманидаги барча воқеаларни кузатиб бориш мумкин бўлади. 

Карлес Пуйоль Тошкентда + ФОТО

11:08. Ниҳоят Пуйоль матбуот анжумани ўтадиган залга етиб келди. 

"Барчага салом. Катта раҳмат. Ўзбекистон футбол Федерациясига раҳмат айтаман. 2008 йил ҳам шу ерга келгандим. Ўша ташриф ҳамон хотирамда турибди. Яна бир бор Ўзбекистонда эканлигимдан хурсандман. ЎФФ президенти жаноб Умид Аҳмаджонов туфайли бу ердаман. Гарчи Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги мундиалга чиқа олмаган бўлса ҳам яқин вақт ичида бунга эришасизлар деб умид қиламан. Ёшларга эътибор қаратилаётгани ажойиб. Агар ёшларга эътибор қаратсанглар 2022 йилги Қатардаги ЖЧга чиқасизлар", - дейди Карлес Пуйоль.   


- Гвардиола "Барселона" бош мураббийи бўлган пайтда Гвардиола тунлари сизларга қўнғироқ қилиши ҳақида гаплар бор бу қанчалик ҳақиқат? 

- Гвардиола ажойиб мураббий. Уни дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири деб ҳисоблайман. У билан бир мавсумда олтита соврин ютгандик. Тунлари қўнғироқ қилармиди? Йўқ албатта. Бу ҳазил эди. Агар қўнғироқ қилганида ҳам мен унга жавоб бермасдим (кулади)

- Бир кун келиб мураббий бўлсангиз Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришингиз мумкинми? 

- Ҳозирча 40 ёшдаман. Мураббийлик лицензиям ҳам йўқ. Агар келажакда таклиф бўлса балки Ўзбекистонда ҳам ишларман. Барча нарса бўлиши мумкин. 

- Ўтган мавсум ПСЖ ўз уйида "Барселона"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этгач сиз интервью бериб "Барса" чорак финалга чиқа олади дегансиз. Нимага ишониб бундай дегансиз? 

- Кўпчилик ўша ўйиндан сўнг "Барселона" камбэк қилишига ишонмаганди. Аммо 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан "Барса" дунёнинг энг иродали жамоа эканлигини кўрсатганди. 

- Луи Ван Галь сиз учун муҳим мураббий деб айтгансиз. Гвардиола билан кўп соврин ютгансиз. Сиз учун қайси бири қадрлироқ?

- Тўғриси кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Чунки Луи Ван Галь мени ёшлигимдан футболчи бўлиб етишишимга катта хисса қўшган. Гвардиола билан эса дунёдаги барча совринларга эга чиққанман. Шу боис иккиси мен учун жуда қадрли инсонлар. 

- Сиз айни пайтда футбол агенти бўлиб ишлаяпсиз. Ўзбекистонлик қайсидир футболчи ёки футболчиларни Европага тавсия қила оласиз?  

- Бу жуда оғир иш. Аммо яхши ғоя. Масалан, "Ла Масия"да ёш футболчиларни аввало футболчи эмас инсон бўлиб етишиши учун ишланади. "Реал" ёки "Барселона"да ўйнаш учун талаблар жуда катта. Шу боис бу ерда ўйнашга доим кўп меҳнат қилиши керак. 

"Барселона" клубининг Ўзбекистондаги мухлислар клуби "Барсамания" етакчиси Карлес Пуйолга махсус совға, футболка топширилди. 

- Ўзбекистонда иккинчи бор келдим. Ўтган сафар ҳам бу сафар ҳам жуда қисқа вақтга келдим. Шу боис мамлакатингиздаги барча диққатга сазовор жойларни кўрганим йўқ. Дунёнинг ҳеч қайси давлатида бунчалик ширин меваларни емаганман. Паловни эса ҳали еб кўрмадим. 

- Рақиблардан қайси ҳужумчи сизга жиддий қаршилик кўрсатган?

- Кўп кучли ҳужумчиларга қарши ўйнаганман. Масалан, Лео Месси машғулотлар вақтида менга жуда кўп қийинчилик туғдирарди. Бундан ташқари Дидье Дрогба менга жуда кўп бор қаршилик қилган. Унга қарши ўйнаш доим оғир бўлган. Жисмонан бақувват ва тезкор ҳужумчи эди у. 

- Месси ёки Роналду? Ким кучли?  

- Жаҳон тарихидаги энг кучли икки футболчи ҳақида гап кетмоқда. Мессини ҳар куни машғулотларда кўрардим. Уни футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайман. Роналду ҳам кучли, йилдан йилга у кучайиб бормоқда. Яқин келажакда ким уларнинг ўрнини босиши мумкин десангиз Неймар деб жавоб бераман. Аммо менимча яқин 7-10 йилда Месси ва Роналду бошқаларга ютқазишмайди. 

- Сизнингча энг кучли ҳимоячи ким? 

- Жерар Пике. Сабаби футбол ўзгариб бормоқда. Аммо унинг услуби ўзгаришларга мос тушаверади. У ҳужумда ҳам яхши ўйнай олади. 

- Кибер футбол ўйинларига қандай қарайсиз? 

- Кибер футболни олдин жуда кўп ўйнардим. Ҳозир бунга тўғриси вақтим йўқ. Анчадан буён кибер футбол билан шуғулланмаяпман. 

- "Реал" ва "Барселона" мухлислари ўртасидаги муносабатга қандай қарайсиз? 

- Бу дунёнинг энг кучли икки клуби ўртасидаги баҳсларда мухлислар маданияти албатта жуда муҳим. Аммо ўйин тугагач бу барчаси унутилиши лозим. Мухлислар ўзларини қўлга олишлари лозим. 

- Тошкентга ушбу ташрифдан кўзланган мақсад қандай эди ва ташрифга ФИФАнинг қандай алоқаси бор? 

- Фаолиятимни тугатгач нима қилиш ҳақида кўп ўйладим. ФИФАнинг FIFA legend лойиҳасида ишлашга рози бўлдим. Айнан шу боис Ўзбекистонга келдим ва ёш футболчиларга мастер класс ўтиш, дунёда футболни оммавийлигини ошириш асосий мақсадимиз ҳисобланади. 

 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика