Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин

Alisher Ostonov
1 фев 2026, 12:24
"Ал Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема Европага қайтиши мумкин.

Франциялик футболчини "Ювентус" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Эҳтимолий трансферга ягона тўсиқ ҳужумчининг юқори маоши бўлиши мумкин. Аммо у маошини камайтиришга рози бўлса, туринликлар трансферни расмийлаштиришга тайёр бўлади.

Бенземанинг "Ал Иттиҳод" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Ҳужумчи янги битим имзоламоқчи эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Tuttosport