UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўйиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   1 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  2 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  4 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  10 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  34

Карим Бензема: "Реал"ни бир умр унутмайман" Янгиликлар

Карим Бензема: "Реал"ни бир умр унутмайман"

Ҳужумчи Карим Бензема "Реал" билан хайрлашди.

Франциялик футболчи Мадриддаги 14 йиллик фаолиятидан кейин Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоасига ўтмоқда.

"Бундай хиссиётлар билан гапириш ҳам жуда қийин. Бироқ "Реал"даги барча шерикларимга, жамоадошларимга раҳмат айтаман. Биз биргаликда ажойиб йўлни босиб ўтдик. Улар билан болаликдаги орзуларим ушалди.

"Реал"ни ҳеч қачон унутмайман. Бу дунёнинг энг зўр клуби. Бироқ бу ердан кетиш ва бошқа тарих яратиш вақти келди, деб ўйлайман.

"Реал"га катта раҳмат. Ҳаётимдаги энг зўр йўлни босиб ўтдим. Болаликдаги орзуларим Флорентино Перес билан биргаликда амалга ошди. Уни кўрганимда: "Бу инсон жамоага Роналдо ва Зиданни олиб келган", дейман. У ақлбовар қилмас инсон.

Шунингдек, Анчелоттига ҳам раҳмат айтаман. Ундан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Бу мен учун бироз оғир кун, ўз уйимдан кетаётгандекман. "Реал" билан шартнома имзолаганимда фаолиятимни шу ерда якунлашни истардим. "Реал"нинг бир умрлик мухлиси бўлиб қоламан. Ундан ташқари, мени доимо қўллаб-қувватлаган, доимо куч бериб турган мухлисларга ҳам миннатдорлик билдираман", - деди Бензема.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика