"Навбаҳор" мухлислари: Карантиндаги Наманганга Сизнинг ғалабангиз жуда муҳим!
13 июл 2020 13:54
Янгиликлар
"Навбаҳор" мухлислари: Карантиндаги Наманганга Сизнинг ғалабангиз жуда муҳим!
Энди қизиғи шундаки, бу йил кучли учлик ОЧЛ йўлланмасини бериши мумкин. Бу "Навбаҳор"нинг орзуси. Неча йиллар бўлди, шаҳримиз халқаро футболни кўрмай келяпти.
Бугун биз тайёр бўлдик деб ўйлаймиз. Бугун Сиз футболчилар ҳам бунга тайёрсизлар. Сизларни ҳеч кимдан, ҳеч қандай кам жойингиз йўқ. Бу йил таркибимизда жуда кўп маҳаллий футболчилар бор. Сизлар мана шу вилоят тарихини ёзишга қодир ўғлонсизлар. Сизлар бугун биз учун ўйнанг, биз бир умр Сизлар учун туриб берайлик.
Ота - онангизни бошимизда кўтарайлик. Бизни ОЧЛга олиб боринг, бу қўлингиздан келади. Бир кун келиб чемпион бўламиз, лекин ҳозир учликка киришимизда барча нарса ўз қўлимизда. Ҳоким ҳам бу борада анча меҳнат қилди, агар ОЧЛга чиқиб берсангиз, энг яхши шароитлар Сизда бўлиши аниқ.
Бугун "Қизилқум"га қарши ўйин, илтимос, борингизни беринг! Бу ғалаба бизни учинчи ўринга олиб чиқиши мумкин. 2021 йил ОЧЛда қатншамасак, яна қачон қатнашамиз? Карантиндаги Наманганга Сизнинг ғалабангиз жуда муҳим!
Олға, йигитлар!
"Навбаҳор" мухлислари
Фикрлар