UZ

Сўнгги янгиликлар

Капелло Гвардиола ҳақида: “Энди ҳеч қандай баҳона ўтмайди” Янгиликлар

Капелло Гвардиола ҳақида: “Энди ҳеч қандай баҳона ўтмайди”

Италиялик таниқли мутахассис Фабио Капелло “Манчестер Сити”нинг Чемпионлар Лигаси янги мавсумидаги имкониятларига тўхталди.

“Агар мендан бу йил Чемпионлар лигаси фаворитини танлашимни сўрасангиз, шубҳасиз, “Манчестер Сити”ни айтардим. Улар Холандни олиб келишди, Эрлинг ҳужумда ранг-баранглик олиб келади ва уларга кўпроқ гол уришга кўмаклашади.

Пеп Гвардиолада энди Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учраш учун ҳеч қандай баҳона йўқ. У совринни ютиши керак”, дейди Капелло.

Аввалроқ, ЕЧЛ 2022/23 мавсум қуръаси олдидан “Сити” 1-саватчадан ўрин олиши ҳақида хабар бергандик.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика