

“Агар мендан бу йил Чемпионлар лигаси фаворитини танлашимни сўрасангиз, шубҳасиз, “Манчестер Сити”ни айтардим. Улар Холандни олиб келишди, Эрлинг ҳужумда ранг-баранглик олиб келади ва уларга кўпроқ гол уришга кўмаклашади.
Пеп Гвардиолада энди Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учраш учун ҳеч қандай баҳона йўқ. У совринни ютиши керак”, дейди Капелло.
Аввалроқ, ЕЧЛ 2022/23 мавсум қуръаси олдидан “Сити” 1-саватчадан ўрин олиши ҳақида хабар бергандик.



