Капелло: "Анчелотти яхши ишлаяпти, "Барселона" эса "Реал" даражасида эмас"
Aslanov Jasurbek
4 ноя 2014, 15:47
Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло "Реал" устози Карло Анчелотти номига илиқ сўзлар айтди.
"Анчелотти - юқори даражадаги футбол намойиш этаётган буюк клубда яхши ишлаятпти. Ҳозирги "Реал" томошабоп ўйин кўрсатадиган ва соврин юта оладиган намунавий жамоа. "Барселона" эса "Қироллик клуби" каби кучли эмас" - дейди Капелло.