Канселу бурнидан операция бўлди ва "Сампдория"га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Alisher
22 май 2019, 11:53
"Ювентус" ҳимоячиси Жоау Канселу соғлигидаги муаммолар сабаб А Сериянинг сўнгги турини ўтказиб юборади.

Клуб расмий сайтининг маълумотига қараганда Канселу бурни синганидан сўнг операция бўлган.

Португалиялик ўйинчи терма жамоанинг 5 июнда бўладиган Швейцарияга қарши ўйингача тикланишга улгуради.

24 ёшли футболчи жорий мавсумда "кекса синьора" таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 8та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: juventus.com