Канчельскис Саудия Арабистонига паст баҳо берди
15 июн 2018 10:25
Янгиликлар
Канчельскис Саудия Арабистонига паст баҳо берди
Россия терма жамоаси собиқ футболчиси Андрей Канчельскис ЖЧ-2018нинг очилиш учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Йигитлар мени ҳайратлантиришди. Улар барча мухлисларни хурсанд қилишди. Саудия Арабистони - бизнинг биринчи йўқ иккинчи дивизионимиз савиясидаги жамоа экан. Бундай ўйин билан қандай қилиб жаҳон чемпионатида иштирок этиш мумкин? Улар шунчаки қатнашиш учун бу ерга келишгандек.
Бундай рақибга мағлуб бўлиш уятли иш бўларди. Термамиз илк голни уриб олганидан кейин ўзида ишончни ҳис қилди ва бу уларга эркинлик тақдим этди. Кўрамиз, энди Россиянинг олдида кучли рақиблар турибди. Улар билан қандай ўйин намойиш этишаркин", - деди Канчельскис.
Россия термаси кейинги учрашувни 19 июнь куни Санкт-Петербургда Миср термасига қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Фикрлар