UZ

Канчельскис Россия ТЖнинг ОФКга ўтиш эҳтимоли ҳақида: “Даражамиз янада пасайиб кетади” Янгиликлар

Канчельскис Россия ТЖнинг ОФКга ўтиш эҳтимоли ҳақида: “Даражамиз янада пасайиб кетади”

Андрей Канчельскис Россия ТЖнинг Осиёга ўтиши ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.

“Осиёга йўл олгандан кўра, Европада қолишга ҳаракат қилганимиз маъқул. Агар шундай имконият бўлса, унда ҳозирданоқ кескин чоралар кўриш ярамайди. Қолаверса, ФИФА Россиянинг ОФКга қўшилишига тўсқинлик қилишига ишонаман. Бундан ташқари, ОФК раҳбарияти бизни қабул қилишни хоҳлашига ишонч ҳосил қилишимиз лозим. Нима бўлганда ҳам УEФА яхшироқ кўринмоқда, Осиёда эса савиямиз янада тушиб кетади. Менимча, ҳозир ФИФА ҳамда УEФА билан тез-тез ва самаралироқ музокара ўтказиб, улар билан алоқаларни тиклашга урунишимиз лозим”, дейди Канчельскис.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика