UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  0 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  5 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  14 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  9 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб? Янгиликлар

Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?

Париж oлимпиадасида иштирок этаётган Канада аёллар футбол миллий жамоасидан 6 очко олиб ташланди.

Канада ташкилий қўмитасининг бир неча аъзолари, жумладан, бош мураббий ҳам ўйинларда ишлашдан четлатилди. Улар ҳалол ўйин қоидаларини бузганликда айбланди

Аниқланишича, 22 июл куни жамоа ходими Канаданинг бўлажак рақиби Янги Зеландия аёллар миллий жамоаси машғулот ўтказаётган майдон атрофида дрон учириб, уларни хуфёна кузатган.

Франция расмийлари дронни Канада жамоаси таҳлилчиси Жои Ломбард учирганини аниқлаган. Оқибатда, у ва ёрдамчи мураббий Жасмин Мандер ўйинлардан четлатилди. Франция прокуратураси дрон операторини ҳибсга олди. У айбига иқрор бўлган ва 8 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бош мураббий Беверли Пристман янги зеландияликларга қарши ўйинда жамоани бошқармасликка қарор қилди ва кейинроқ Канада МОҚ томонидан Олимпия ўйинларининг қолган қисмига дисквалификация қилинди. Мураббийнинг ўзи, биринчи хабарлардан сўнг, ёрдамчиларининг номақбул хатти-ҳаракатлари ҳақида билмаслигини айтди.

Канада Янги Зеландия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундан сўнг, ФИФА ундан 6 очкони олиб ташлади.

Ломбарди, Пристман ва Мандер ФИФА томонидан 12 ойга дисквалификация қилинди, Канада футбол федерацияси ҳам 225 минг доллар жаримага тортилди.

Маълумот учун, Канада терма жамоаси гуруҳдаги ҳар икки учрашувда ғалаба қозонганди. Бугун улар Колумбияга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика