UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  10 17:26Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  6 17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   3 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  2 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  39 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

Камрон Саидазимов: "Асосий таркибда ўйнаш учун ҳаммада имконият бор" Янгиликлар

Камрон Саидазимов: "Асосий таркибда ўйнаш учун ҳаммада имконият бор"

"Локомотив" - "Сурхон" ўртоқлик учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" ярим ҳимоячиси Камрон Саидазимов қисқача интервью берди.

- Икки ойдан ошиқроқ давом этган карантиндан кейин иккинчи синов-назорат ўйинида майдонга тушдик. Бу Суперлига 4-турига тайёргарлик доирасида сўнгги ўйин бўлди. «Сурхон» - яхши шаклланган жамоа. Ўйин қийин кечди, бошида 2та гол уриб олдик. Шундан кейин 10 дақиқача қийналдик. Аммо кўп ўтмай тизгин яна қўлимизга ўтди.

- Мураббий бугун сизни асосий таркибга қўйди. Ҳиссиёт бошқача бўлдими?
- Ҳа, шундай. Чунки жамоага келганимдан бери илк марта асосий таркибда майдонга тушдим. Гарчи ўртоқлик ўйини бўлсада, «Локомотив» таркибида ўйнаш босим юклайди.

- Карантиндан кейин жамоанинг ҳолати қандай? 15 июнь куни бирданига ўйнаб кетиш қийин бўлмайдими?
- Тўғри, қийин бўлади, лекин машғулотларда астойдил ишлаб тайёр бўлиб олишга ҳаракат қиляпмиз. Чемпионат бошланганда ким қандай ҳолатда эканлиги кўринади. Худо хоҳласа, биз мавсумнинг давомига тайёрмиз деб ўйлайман.

- Бугунги ўйин қанчалик оғир ўтди?
- Иккита гол урган бўлсакда, рақиб бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Чемпионликни мақсад қилиб қўйганимиз учун барча ўйинларда ютишга ҳаракат қиляпмиз.

- Ўз ўйинингизни қандай баҳолайсиз?
- Бошида ҳаяжондан чиқиб кетиш бироз қийин бўлди. Аммо жамоага мослашиб кетишимга ишонаман. Бугун ўз ўйинимни кўрсата олдим деб ўйлайман.

- Расмий учрашувларда асосий таркибга кириш имконияти қандай?
- Асосий таркибга кириш учун ҳаммада имконият бор. Жамоамизда ёшнинг аҳамияти йўқ. Ким машғулотларда ўзини кўрсатса, мураббий унга ишонч билдиради ва асосий таркибга қўяди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика