UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли"  16 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  45 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21

Камолиддин Тожиев "Хитой чемпионатида яна икки йил ўйнамоқчиман" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев "Хитой чемпионатида яна икки йил ўйнамоқчиман"

Хитой чемпионатининг 2012 йилги мавсумида кумуш медални қўлга киритиб, жорий мавсум ОЧЛда иштирок этган Камолиддин Тожиевнинг "Жиангсу Саинти" клуби билан тузган шартномаси жорий мавсум ўз якунга етади.
"Йил якунида жамоам билан тузадиган шартномам ўз якунига етади. Лекин яна икки мавсум Хитойда тўп тепаман. Олдимда бир қатор таклифлар бор, балки клубимни алмаштирмасман. Бу борада мавсум якунига етганидан кейин агентим билан маслаҳатлашиб бир қарорга келаман", - дейди Тожиевлар сулоласининг ўртанчаси.

- Бир йил аввал фоворитлар қаторида борган клубни кўп ўтмай ўртамиёналар қаторидан жой олаётганлиги кўпчилик учун қизиқ?
- Хитойда "Гуанджоу Эвергранд" клубини инобатга олмаганда қолган барча жамоаларнинг имкониятлари тенг. Мавсум бошида қайси жамоа ўз сафини кучли ҳужумчи билан бойитиб олса ютиш имконияти ошади. Бу ерда асосий ўйинни легионерлар қилишади. Маҳаллий футболчиларнинг барининг савияси бир хилда. Қолаверса бизнинг жамоа бу йил бир қатор ёшларни асосий таркибга жалб этди. Бу ҳам натижаларимизга таъсир ўтказмай қолмади.

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бораётган бўлсангиз, укангизни ўйинига нима дейсиз?
- Аввалги йил Фарҳод жароҳати туфайли ўз имкониятини ишга сола олмади. Бу йил эса аксинча формасини тиклаб олган ҳолда чемпионатнинг бомбардирлари рўйҳатини юқори поғонасидан жой олиб турибди.
Бугунги интервьюдан фойдаланган ҳолда, дўстимиз Ойбек Касимовни туғилган куни билан чин юракдан муборакбод этаман. Доимо оиласининг бахтига соғ ва саломат бўлиб юрсинлар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика