UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  2 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  11 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  1 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5

Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг (2:0) "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун тезкор гол уришни мақсад қилгандик. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг рақиб ҳужумга ўтиши ва очиқ зоналарга эга бўлишимизни кутгандим. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо рақиб дарвозабони жуда яхши ўйин ўтказди. Биринчи бўлимда ҳаво ҳам иссиқ бўлди", - дея фикр билдирди Камоллидин Тожиев баҳс якунлангач.

- "Пахтакор" жарима майдончаси ичида жуда кўплаб вазиятлар яратмоқда, аммо улардан фойдаланиш оқсамоқда...

- Совуққонлик. Бундан аввалги ўйинларда кўплаб голлар ураётган эдик. Сўнгги икки учрашувда эса камроқ гол уришни бошладик. Лекин вазиятлар яратаётганимиз мени хурсанд қилмоқда.

- Вақти келиб Ўзбекистонда куз-баҳор тизимига ўтиш мумкинми?

- Бунга тайёр бўлиш керак. Айниқса майдонларни. Бизда қиш совуқ келади. Агар шароитлар ярата олсак, ўтсак бўлади. Ҳозирги иссиқ ҳавода футболчилар бироз чарчаб қолишмоқда.



- Муҳаммадали Ўринбоев Бельгия клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди. Шунингдек, Муҳаммадали Усмонов "Андижон" жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди...

- Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади. Усмонов ҳақида эса янгилик йўқ.

- Жамоага ёзги трансферлар ойнасида кучаядими?

- 2-3 футболчиларни олиб келишни режа қилганмиз. Маҳаллий ва легионер футболчилар.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика