UZ

Сўнгги янгиликлар

12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  0 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  1 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  0 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  5 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  2 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  3 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1

“Камолиддин Кенжаев” турнирига таклиф этамиз! Янгиликлар

“Камолиддин Кенжаев” турнирига таклиф этамиз!

Камолиддин Кенжаевни “Насаф” мухлислари жуда яхши билишади.

Унинг “Насаф” жамоасини танилишида ва ютуқларига қўшган ҳиссасини ҳамма эътироф этади ва ҳурмат қилади. Футболчи автоҳалокат туфайли футболни тарк этишга мажбур бўлган. Оғир жароҳати орқали ҳаракатланиш имкониятини ҳам йўқотди. Камолиддин Кенжаевни қўллаб-қувватлаш учун, унга далда бўлиш учун ҳар йили турли тадбир ва хайрия акциялари ташкил этилади. Бундан асосий мақсад уни ёлғизлатиб қўймаслик.


“Насаф” мухлислар клуби ва футбол мактаби ҳамкорлигида 2 октябрь куни Қаршида футбол бўйича “Камолиддин Кенжаев” кубоги турнири ташкил этилмоқда. Ушбу футбол турнири “Насаф” футбол мактабида ўтказилади. Турнирда 2006-2007 йилларда таваллуд топган ёш футболчилардан иборат жамоалар иштирок этишади. Мазкур турнирда Қарши шаҳридаги ўрта таълим мактаблари жамоалари, шунингдек Қашқадарё вилоятидаги ўрта таълим мактаблари жамоалари ҳамда бошқа вилоят жамоалари ҳам иштирок этишлари мумкин. Турнирда иштирок этиш ҳоҳиши бўлган жамоалар 2 октябрь сешанба куни, “Насаф” футбол мактабида соат 10:00гача рўйхатдан ўтишлари ва буюртма топширишлари керак.

Турнирда “Насаф” футбол мактаби раҳбарияти ва мураббийлари ҳозир бўлишади. Турнир иштирокчилари орасидан футбол мактабимизга иқтидорли ёшлар танлаб олинади.

Турнир ғолиблари диплом, кубок ва эсдалик совғалари  билан тақдирланишади. Ғолибларни тақдирлаш маросими шу куни “Марказий” стадионимизда ўтказиладиган, “Насаф” – “Қизилқум”  учрашувининг танаффус пайтида  ташкил этилади. Тақдирлаш маросимида Камолиддин Кенжаевнинг шахсан ўзи иштирок этади.

Футбол учрашувини томоша қилишга ёш футболчиларнинг ота-оналарини ҳамда барча футбол ишқибозларини таклиф этамиз.

Мурожаатлар учун телефонлар: +998 91 224 74 74 – Санжар Сайфиев, “Насаф” мухлислар клуби етакчиси.

                                                           +998 90 443 20 06 – Сирож Эшқобилов, “Насаф” футбол мактаби мураббийи.

Турнирга марҳамат қилинг!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика