UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  0 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  2 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  6 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  21 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  7

Камол Жўнашев: "Навбаҳор" ёшлари билан ишлаш қизиқарли бўлади" Янгиликлар

Камол Жўнашев: "Навбаҳор" ёшлари билан ишлаш қизиқарли бўлади"

Сўнгги йилларда Тошкентнинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи сифатида ишлаган Камол Жўнашев куни кеча Наманганнинг "Навбаҳор" клубида иш бошлади.
Жўнашев клубнинг ёшлар жамоаси бош мураббийи сифатида ишлайди. Шу муносабат билан биз мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Хабариингиз бор, "Истиқлол" молиявий муаммолар сабабли бу йилги мавсум биринчи лигада иштирок этмаслиги деярли аниқ бўлиб улгурди. Куни кеча Бахтиёр Ашурматов менга "Навбаҳор" ёшлар жамоаси билан ишлашни таклиф қилди. Раҳбарият билан учрашиб гаплашдик, бу иш менга қизиқарли туюлди. Олдинги мураббий Александр Ляннинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар борлиги туфайли унинг ўрнига мени мураббий этиб тайинлашди", - деб гап бошлади Жўнашев.

Ҳали мавсум бошланишига бироз муддат вақт бор. Унга қадар ўртоқлик ўйинлари орқали қобилиятли футболчиларни саралаб оламиз. Талабимизга жавоб бермаган баъзи ўйинчиларга жавоб берамиз. Жума куни "Хотира 79" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказдик. Баҳс 1:1 ҳисобида ўз якунига етди".

"Бу йил "Навбаҳор" ёшлар жамоаси сафида асоан 1995, 1996 ва 1997 йилда туғилган йигитлар тўп тепишади. Наманган ва водийдаги ёш қобилиятли футболчиларни излаб уларни жамоага жалб қилиш керак. Асосий мақсадимиз "Навбаҳор"нинг асосий таркибига футболчи етиштириб бериш. Шу орқали ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоаларга футболчи тарбиялаш", - дейди Камол Жўнашев.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика