UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25"Арсенал" "Бавария" юлдузини нишонга олди  0 16:00Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди  0 15:45Брайан Риаскос: "Ал Ҳилол" ғалабага лойиқ эди"  0 15:31Роналду ва Надаль сармоя киритган Мадриддаги итальян таомлари ресторани ёпилди  1 15:10Фламарион: "Мен жамоадошларимдан фахрланаман, сабаби биз бор кучимизни ишга солдик"  4 14:47Анри Рафиньяни "Олтин тўп" учун курашда асосий фаворит деб ҳисобламоқда  10 14:25Игорь Сергеев: "Тошкентда кўпроқ гол уришимиз керак эди"  11 13:56"Рома" футболчиси клуб билан шартномасини узайтирди  3 13:24Матбуот анжумани. Ислом Исмоилов: "Терма жамоа хусусий эмас, миллатники. Виждоним тоза, энг муносиб 23 нафар футболчини жалб қилдик"  12 13:16"Динамо" тақдимот маросими ўтказди  3 12:47Анчелотти Симеоне ҳақида гапирди  2 12:22Ямал: "Мен зарба бермоқчи эдим, лекин Рафинья буни голга айлантирди"  7 11:55"Бавария" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  2 11:25Погба Франция терма жамоасига қайтишни мақсад қилган  1 10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0

Камо Газаров: "Футболчиларнинг иштиёқидан хурсандман" Янгиликлар

Камо Газаров: "Футболчиларнинг иштиёқидан хурсандман"

«Динамо» жамоасининг иккинчи давра олдидан ўтказган дастлабки йиғини якуни арафасида «Динамо» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Камо Газаров фикрлари билан ўртоқлашди.
- Табиат қўйнидаги йиғиндан кўнглим тўлди, десам ҳам бўлади. Асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратгандик. Кунига икки маҳалдан олиб борган машғулотларимиз жамоамизнинг жисмоний тайёргарлигини анча юқори даражага келди. Футболчиларнинг катта иштиёқ билан машқ қилганликларидан хурсандман. Аксарият футболчиларнинг йиғинимизга бироз кечроқ қўшилганлигини айтмаганда, олиб борилган ишлардан кўнглим тўлди.

- Йиғинда барча футболчиларнинг яхши кайфиятда машғулотлар ўтказганликлари гувоҳи бўлдик. Жамоанинг таркибида ўзгаришлар бўлиши мумкинми?

- Таркибимизни кучайтиришимиз мумкин. Тошкентдаги йиғинда ўзгаришлар бўлиб қолиши мумкин.

- Жамоанинг кейинги режалар ҳақида маълумот берсангиз?

- 19 июль кунидан пойтахтимизда йиғиламиз. Бир ҳафталик йиғиндан тиббий кўрик, назорат учрашувлари ва футболчиларни синовдан ўтказишни мақсад қилганмиз. Хусусан, «Машъал», «Пахтакор» ва «Навбаҳор» сингари жамоаларга қарши назорат баҳсларида майдонга тушамиз. 26 июлда эса яна Самарқандга қайтиб, «Насаф»га қарши ўйинга сўнгги тайёргарликларни ўз қароргоҳимизда олиб борамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика