Камбоджа терма жамоаси бош мураббийи "Витесс" билан футболчи сифатида шартнома имзолади
07 ноя 2019 10:17
Янгиликлар
Камбоджа терма жамоаси бош мураббийи "Витесс" билан футболчи сифатида шартнома имзолади
Япониялик футболчи Кейсуке Хонда "Витесс" билан шартнома имзолади.
Кейсуке Хонда ва "Витесс" ўртасидаги имзоланган шартнома мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
"Витесс"да ҳозирда футболчига бегона бўлмаган мутахассис Леонид Слуцкий ишламоқда. Кейсуке 2010-2013 йиллар давомида ЦСКАда ўйнаган пайти айнан бош мураббий Слуцкий бўлган.
Хонда "Витесс" таркибига терма жамоанинг тез орада бўлиб ўтадиган ўйинларидан сўнг бориб қўшилади.
"Витесс" 12 турдан сўнг Голландия чемпионатида 5-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Хонда бир вақтнинг ўзида Камбоджа терма жамоаси бош мураббийи ҳам саналади.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар