UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  6 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Кальдерон: “Барселона”даги вазият – “Реал” учун нохуш хабар” Янгиликлар

Кальдерон: “Барселона”даги вазият – “Реал” учун нохуш хабар”

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ президенти Рамон Кальдерон Каталония клубидаги ҳолат ҳақида ўз муносабатини билдирди.

“Примерода “Барселона” сингари жамоанинг бўлиши жудаям муҳим. Бу “Реал” учун энг жиддий рақиб. Ҳар иккала жамоанинг ўзаро рақобати, тўқнашуви уларни янада кучлироқ қилади. Илгари Месси ва Роналду ўртасида кураш кечарди. Улар “Барселона” ва “Реал” сафида тўп тепиб, дунёнинг энг кучли футболчисига айланишди. Айнан ушбу қарама-қаршилик уларни кўпроқ соврин ютишга, бир биридан устунроқ бўлишга ҳаракат қилишига замин яратди. 

Клублар доимо совринлар учун курашишади. Шундай бўлиши ҳам керак. Айни пайтда “Барселона”  қийин даврни бошидан кечирмоқда. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, рақибингнинг кучсизланиши, қийинчиликни бошидан кечириши сен учун қайсидир маънода яхши. Аммо бундай вазиятда эмас. “Барселона” катта клуб ва у “Реал” учун душман эмас. Биз клуб раҳбарияти билан доим дўстона муносабатда бўлиб келганмиз. “Барселона”даги ҳозирги вазият “Реал” учун ёмон янгилик”, дея Кальдероннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика