

"Ўйлашимча, “Реал” Бэйлни ижарага бериб, унга ойлик маошининг бир қисмини тўлаб борса ёмон бўлмасди. Шу даражадаги футболчини захирада кўриш ачинарли. Менимча, у ўзининг яхши жиҳатларини ҳали йўқотмаган ва ҳозир ҳам юқори даражадаги футболни намойиш эта олади”, дея қайд этган Кальдерон.
Эслатиб ўтамиз, 69 ёшли Рамон 2006-2009 йиллар мадридликлар президенти сифатида фаолият олиб борган эди.



