Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"
12 окт 22:55
Янгиликлар
Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"
Кафунинг фикрига кўра, Бразилия термаси Карло Анчелотти қўл остида ЖЧ-2026ни ютиши мумкин.
"Анчелоттида ҳали ҳам ҳимояга тегишли саволлар очиқ қолмоқда. Бироқ терманинг ўйинларини кўрар эканман, уларнинг ЖЧ-2026ни ютиши учун имкониятларини етарлича деб ҳисоблайман.
Анчелоттининг қобилияти ва имкониятларини билардик. Ўзи истаганидек футбол кўрсатиши учун унга шунчаки вақт керак эди. Бироқ вақт камроқ эмасми? Бизда кўп ишлаш учун вақт камлик қиляпти.
Анчелотти машғулотларни, ўзи яхши кўрган нарсаларнинг кўп такрорланишини яхши кўради. У жуда совуққон, унинг Каземирони жамоа сардори қилиб тайинлагани унинг туғма етакчи эканлигини кўрсатади.
Каземиро Анчелотти қўл остида ўйнаган. Улар бир-бирини яхши билишади. Анчелотти ҳам унинг етакчилигини билади. Бу жуда яхши ҳолат", - деди Кафу.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар