"Кадис" "Реал" футболчисини ижарага олди

Sherzod Nurmatov
10 авг 2021, 21:28
Мадриднинг "Реал" клуби ёш ҳимоячиси Виктор Чуст кейинги мавсумни Испания Примерасининг бошқа клубида ўтказади.

"Кадис" ўз расмий сайтида "қироллик клуби" аъзосини сотиб олиш ҳуқуқисиз бир мавсумга ижарага олди. 

Чуст ўтган мавсумни "Кастилья" ("Реал"нинг иккинчи жамоаси)да ўтказди ва сардор сифатида ҳаракатланди. Шунингдек, у асосий жамоада Испания Кубоги ва Ла Лигада дебют қилишга улгурди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: cadizfc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›