UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  2 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  12 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  23 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  54 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  5 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  525 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28

Жуфтакни ростлашнинг айни пайти Янгиликлар

Жуфтакни ростлашнинг айни пайти

Рим жамоаси Элдорга сарфланган пулларни максимал даражада қайтариб олмоқчи.


   2021 йилнинг 3 августи ўзбек футболи ишқибозлари учун унутилмас, қувончли кун бўлганди. Ўшанда юртдошларимиз, Элдор Шомуродовнинг Римнинг «Рома»си билан 5 йиллик шартнома имзолаганидан роса хурсанд бўлишганди. 


Бугун эса 2023 йилнинг 24 январи, Европада трансфер олди-сотдиси якунланишига роппа-роса 7 кун қолди. 2 йил аввал Элдорнинг «Женоа»дан «Рома» сафига бориб қўшилишини қанчалик хоҳлаган бўлсак, бугун футболчимизни Римни тарк этишини шунчалик истаяпмиз. Нима ҳам дердик, ўтган вақт ичида Элдор асосий таркиб футболчисига айлана олмади, Жозе Моуриню ишонч билдирмади. Португалиялик мутахассис ҳали бери Римдан кетадиганга ўхшамайди. Демак шуниси аниқки, Шомуродов жамоада қоладиган бўлса, буёғига ҳам захира ўриндиғи стулларини иситишда давом этади. Ўзи аслида Жозе ҳам ватандошимизнинг жамоада қолишига қарши бўлмаса керак, негаки Шомуродов ҳужумнинг исталган нуқтасида ҳаракат қила олиш хусусиятига эга ва энг муҳими Элдор ички муҳитни бузувчи футболчилар сирасига кирмайди. Футболчимизга ҳозирда Италиянинг «Торино», «Кремонезе», «Специя», Франциянинг «Лилл», Испаниянинг «Валиядолид» ва Германиянинг «Байер» жамоаларидан қизиқиш борлиги айтилмоқда. Билишимизча бу жамоаларнинг айримлари римликларга расмий таклиф билан чиқишган, айримлар эса шунчаки қизиқишнинг ўзигина бўлиши мумкин. Элдорнинг ўзи ОАВга берган интервюларида «Рома»дан кетишга қарши эмаслигини билдирган. Ҳамма гап «Рома» раҳбариятида. Рим жамоаси Элдорга сарфланган пулларни максимал даражада қайтариб олмоқчи. Биласиз, клуб футболчи трансферига 18 миллион евро атрофида сармоя жалб қилган. Элдорни ўз жамоасида кўришни истовчилардан талаб қилинаётган сумма 13, 14 миллион атрофида. Биргина «А» серия аутсайдери «Кремонезе»гина шунча пулни беришга рози эканлиги айтилмоқда, лекин футболчи қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлган жамоага ўтмоқчи эмас. Келишув амалга ошиши учун 3 ла томоннинг фикри бир нуқтада бирлашмоғи лозим.

Шомуродов «Рома»да қолса нима бўлади?


Агарда Элдор римликлар сафида қоладиган бўлса, юқорида айтканимиздек захира ўриндиғи стуллари иситилишда давом этилади. Табийки вақтини захирада ўтаказадиган футболчининг трансфер баҳоси пастлайди. Ўйин амалиётининг йўқлиги, футболчи спорт формасига жиддий таъсир ўтказади. Оқибатда таклиф тушаётган жамоаларнинг сони ҳам савияси ҳам камаяди.

Жуфтакни ростлашнинг айни пайти.


Элдорнинг ҳозирда 28 ёшда эканлигини инобатга олсак, кетишнинг айни пайти. Футболчи кучли чемпионатларда ўзини кўрсатишни истаса, тезроқ отга қамчи урмоғи лозим. Ҳозирда даражаси кучсизроқ бирор жамоага ўтиб, кейинчалик ўзини кўрсатган ҳолда яна топларнинг эътиборига тушса бўлади. Шомуродовнинг потенциалини яхши биламиз. Ҳужумчи ўртамиёна жамоаларнинг голеадор ҳужумчиси вазифасини бемалол уддалай олади (худди «Женоа»дагидек).

Ҳаммаси бир томонга ҳал бўлишига яна 7 кун бор.


Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика