UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  0 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12

Жозе Моуринью "Фиорентина"га қарши ўйиндан сўнг Шомуродов ҳақида гапирди Янгиликлар

Жозе Моуринью "Фиорентина"га қарши ўйиндан сўнг Шомуродов ҳақида гапирди

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью "Фиорентина" (3:1)га қарши ўйиндан сўнг Элдор Шомуродов ва Тэмми Абрахам ҳақида гапирди.

"Биз етарлича яхши ўйнамаган бўлсак ҳам, қизиқарли ўйин бўлди.

Кимнидир захирада қолдириш осон эмас, аммо Шомуродов чап қанотда ва Абрахам билан жуфтликда ўйнашга қодир. Ҳозирда улардан ҳеч бири мавсумолди тайёргарлигининг бошидан ҳаракат қилганлардек формада эмас, шу сабаб мен ҳужумчи ортида Пеллегринини ишлатишга қарор қилдим.

Шома очиқ ҳудудларда жуда ҳам хавфли, Тэмми эса кўпроқ "қотган" ҳолда ўйнайди, агар у чарчамаганида ҳам, мен бу ўзгаришни (Шомуродовни унинг ўрнига майдонга туширишни) бир неча дақиқадан сўнг қилардим", - дейди Моуринью.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик форвард 69-дақиқада Абрахам ўрнига захирадан тушди ва 10 дақиқадан сўнг Жордан Веретунинг голига ассистентлик қилди.


Рейтинг: +122   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика