Жозе Моуриньо: «Тинчгина захира ўриндиғида ўтирибман, ҳиссиётларимни кўрсатмаяпман»

Narzulla Saydullayev
15 дек 2016, 09:40
«Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо «Кристал Пэлас»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.

«Қийин лекин ҳақли ғалабага эришдик. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда рақиб ҳисобни тенглаштирди, шундан сўнг мавсумдаги энг яхши ўйинимизни кўрсатдик.

20 дақиқа ичида бизни тўхтатиб бўлмади. Рунининг зарбасидан сўнг рақиб посбони ажойиб сейв қилди, аммо кейин Мата гол урди, пенальти билан вазият баҳсли эди. Жамоамнинг ўтказиб юборилган голга бўлган муносабати ёқди.

Ибрагимович ажойиб ўйин ўтказди. Гол урганидан сўнг у ҳимоячиларга ёрдам берди. 35 ёшли футболчи учун қойилмақом ўйин.

Мен тинчгина захира ўриндиғида ўтирибман, ҳиссиётларимни кўрсатмаяпман. Ғалабадан хурсандман, агар ютмаганимизда ҳам ўйинимиздан қониққан бўлардим», – дейди Моуриньо.

Ҳиссиётсиз Моуриньо


Ҳиссиётли Моуриньо


Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com