UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  0 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  6 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  13 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  5 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6

Жованни Де Бьязи: "Гуруҳдан чиқсак - турнир "сюрприз"ини тақдим этган бўламиз" Янгиликлар

Жованни Де Бьязи: "Гуруҳдан чиқсак - турнир "сюрприз"ини тақдим этган бўламиз"

Албания терма жамоаси бош мураббийи Жованни Де Бьязи Швейцарияга қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.


- Швейцарияга қарши баҳс жуда қийин бўлади. Турнирдаги илк ўйин, юқори босим учрашув қийматини янада оширади. Қизиқ ҳолатга дуч келамиз, келиб чиқиши албаниялик бир қатор футболчилар бир-бирларига қарши тўп тепишади. Шунингдек, майдонда иккита туғишган ака-ука қарама-қаршилигига гувоҳи бўламиз. Бу биз учун жуда муҳим ўйин. Агарда Европа чемпионатида гуруҳдан чиқа олсак, унда турнир "сюрприз"ини тақдим этган бўламиз. Агарда мусобақа якунида мухлисларимиз иштирокимиздан қониқиш хосил қилишса, биз билан фахрланишса, унда Европа чемпионатидаги иштирокимиз муваффақиятли ўтди, деб ҳисоблайман. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, терма жамоамиздаги барча футболчилар Албания либосини катта фахр билан кийиб юришади. Майдонда эса бор кучларини аяшмайди. Футболчиларим ҳаммаси бир-бири учун туриб бера олишади. Шу боисдан ҳам саралаш босқичини муваффақиятли ўтказдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика