UZ

Сўнгги янгиликлар

Жоржиньо "Челси"да қолмоқчи, ёзда унга учта топ-клуб қизиқиш билдирганди Янгиликлар

Жоржиньо "Челси"да қолмоқчи, ёзда унга учта топ-клуб қизиқиш билдирганди

Теглар :  ЧелсиЖоржиньо
"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Англия клубида қолмоқчи.

Ўтган ёзда футболчига "Атлетико", "Ювентус" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирган, аммо иш охиригача етиб бормаган. Жоржиньо ҳозирда "Челси"да бахтли ва клуб билан шартномани узайтиришни хоҳламоқда.

29 ёшли Италия терма жамоаси ярим ҳимоячи жорий мавсум "Челси" сафида барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 2та ассист қайд этди.

Жоржиньонинг лондонликлар билан тузган шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, унинг трансфер нархи transfermarkt томонидан 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика